Жаҳон | 09:53 / 15.10.2018
25526
1 дақиқада ўқилади

Пензада ўзбекистонлик йигит ҳалок бўлди

Россиянинг Пенза шаҳрида 21 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг ўлими бўйича текширув ўтказилмоқда. Маълум бўлишича, у Циолковский кўчасидаги уйнинг тўртинчи қавати балконидан пастга қулаши натижасида ҳалок бўлди.

Фото: PenzaNews

«Дастлабки маълумотларга кўра, 14 октябрь куни квартира эгасининг ташаббуси билан унга таниш бўлган тўрт киши балкон устида бўғот ўрнатиш бўйича иш олиб борган. Иш пайтида, 1997 йилда туғилган эркак балкон тўсини билан бирга пастга тушиб кетган. У олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлди», - дея хабар беришган РФ Тергов қўмитасининг Пенза области бўйича бошқармасидан.

Фото: PenzaNews

Терговчи томонидан марҳум ўлимининг барча тафсилотларини аниқлашга қаратилган бир қатор текширув тадбирлари ўтказилмоқда. Суд-тиббий экспертизаси тайинланди. Текширув натижаларига асосан процессуал қарор қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олмаотада телефон ўғирлаган ўзбекистонлик мигрант 5 йилга қамалиши мумкин экани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид