Ушбу мақолада инсон танасидаги аъзоларнинг ажойиб хусусиятлари ҳақида сўз юритилади. Уларни ўқиб, чиндан ҳам инсон ҳали ўзини тўлиқ ўргана олмагани англаб етилади. Мақола ЎМИ Матбуот хизмати томонидан тақдим этилган.

Кўзлар. Бизнинг кўзларимиз ҳеч қачон бургутники сингари ўткирроқ бўлолмайди. Бироқ инсоннинг кўзлари шу қадар сезгирки, агар Ер бутунлай текис бўлса, биздан 48 километр узоқликдаги ёниб турган чироқни кўришимиз мумкин.

Киндик. Киндигимизда бутун бир экотизим мавжуд. Биз уларни кўра олмаймиз, аммо инсон танасида бактериялар каби триллионлаб кичик организмлар бор. Аниқроқ айтганда, одамнинг киндигида кўплаб бактериялар мавжуд, улар шу қадар кўпки, тропик ўрмон ҳажмидаги экотизимни ташкил қилиши мумкин.

Тери. Теримизнинг ўсиши ҳеч қачон тўхтамайди. Ҳар сонияда 25 миллион янги ҳужайралар ишлаб чиқаришимизни ҳисобга оладиган бўлсак, бизнинг теримиз доим янгиланиб туради. Одамлар умри давомида 18 килограмгача терини йўқотишади.

Тук. Табиатда мутлақо туксиз одам йўқ. Ҳар бир инсоннинг, шу жумладан, аёллар танасининг ҳам ҳар бир квадрат сантиметри тук билан қопланган. Аммо у туклар жуда қисқа, енгил ва нозик бўлгани учун уларнинг аксариятини оддий кўз билан кўриб бўлмайди.

Ўпка. Бизнинг ўпкамизда 1609 км узунликдаги капилляр (майда қон томирлари) мавжуд. Агар ўпкамиздаги 300 000 000 капилляр бошидан охиригача чўзилса, АҚШнинг Сиэтл шаҳридан Сан-Диего шаҳригача ёки тахминан 1609 км чизиқ бўйлаб чўзилиши мумкин.

Ҳужайралар. Бизнинг ҳужайралар ҳеч қачон шаклланишдан тўхтамайди. Ҳужайралар тананинг қурилиш блокларидир. Ҳар сонияда инсон танаси 25 миллион янги ҳужайра ишлаб чиқаради. Таққослаш учун, танамиз ҳар 13 сонияда Қўшма Штатлар аҳолиси сонидан кўпроқ ҳужайра ишлаб чиқаради.