Жаҳон | 09:38 / 16.10.2018
10498
2 дақиқада ўқилади

Польша собиқ вазири: Германия ва Россия бўйнимизга сиртмоқ ташламоқчи

Фото: REUTERS

Полша Мудофаа вазирлиги собиқ раҳбари Антони Мачеревичнинг маълум қилишича, Россия ва Германия ўртасида «Шимолий оқим - 2» газ қувури бўйича ҳамкорлик Польша ҳамда Марказий Европага салбий таъсир кўрсатиши мумкин. У бу ҳақда TVP1 телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Мачеревичнинг фикрига кўра, агар Россия ва Германия иккинчи «Шимолий оқим» қурилишида ҳамкорлик қилишни давом эттирса, унда Польша Америка Қўшма Штатлари билан иттифоқчиликка эътибор қаратиши лозим бўлади.

«Германия Россия билан иттифоқчилик сиёсатини олиб бормоқда ва улар биргаликда «Шимолий оқим» ёрдамида бўйнимизга сиртмоқ илмоқчи. Улар ҳам Польшани, ҳам Марказий Европани бўғиб ташлашни истаяптилар», - деди Мачеревич.

Унинг таъкидлашича, газ қувури Польшани Россия ва Германиянинг сиёсий ҳамда иқтисодий қудратига «абадий» қарам қилиб қўяди. Шу билан бирга, Мачеревичнинг эслатишича, Қўшма Штатлар «Шимолий оқим - 2» қурилишига қарши ва АҚШ мамлакат ҳудудида ўз ҳарбий базаларини жойлаштиришига умид билдирди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Греция ҳам АҚШга ҳарбий базалар бўйича таклиф билан чиққанди.

Мавзуга оид