Месси ва Пике Погба «Барселона»га келишини истамоқда
«Барселона» етакчилари жамоага «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба келишини исташмоқда.
25 ёшли хавбек Франция терма жамоасида Усмон Дембеле ва Самюэл Умтитининг яқин дўстлари ҳисобланади.
Daily Mail хабарига кўра, «Барселона»нинг асосий футболчилари Лионель Месси ва Жерар Пике ҳам Погба каталонлар жамоасини кучайтира олади деб ҳисоблашмоқда.
Француз футболчисининг келишига бош мураббий Эрнесто Вальверде ҳам қарши эмас.
Аммо «Барселона» скаутларининг Погба бўйича фикрлари турлича. Уларнинг айримлари ушбу хавбек жамоа ўйинига мослашиши учун ўз услубини ўзгартириши керак деб ҳисоблайди.
Бундан аввалроқ ОАВда Погба манчестерликлар жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо билан муносабатлари ёмонлашгани туфайли клубдан кетмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида
12:22 / 16.09.2024
«Арсенал» ва «Барса» дербиларда ғалаба қозонди, Италияда — тартибсизлик
14:06 / 08.09.2024
«МЮ»даги учинчи мавсум: Тен Ҳагга ғолиб жамоа қуриш учун яна қанча вақт ва пул керак?
12:38 / 30.08.2024