Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
Ташриф доирасидаги асосий тадбирлар 19 октябрь куни Кўксаройда расмий кутиб олиш маросими билан бошланди.
Маросим аввалида одат бўйича президентлар шоҳсупага кўтарилишди. Ҳарбий оркестр ижросида Россия ва Ўзбекистон мадҳиялари янгради.


Шундан сўнг президентлар фахрий қоровул олдидан ўтишди.

Ўзбекистон президенти Владимир Путинни Ўзбекистон ҳукумати аъзолари ҳамда дипломатик корпус вакиллари билан таништирди.

Маросим якуниида президентлар яна бир бор шоҳсупага кўтарилди.


Фахрий қоровул мусиқа садолари остида президентлар олдидан саф тортиб ўтишди.















