Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путинга Ўзбекистонда ҳамроҳлик қилган журналистларнинг ҳар бирига машина ва тансоқчи ажратилди
Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифини ёритиш учун келган россиялик журналистларнинг ҳар бирига ҳамроҳлик қилувчи шахсий машина ажратилди, у уларга шаҳарни кўрсатган, бозорлар ва бошқа жойларга олиб борган.
МК маълумотларига кўра, бундай эътибор кучайтирилган хавфсизлик чоралари ва ҳар бир оммавий ахборот воситаси вакили учун шахсан жавобгар бўлиш билан изоҳланади. Натижада, ҳар беш дақиқада тансоқчилар журналист қаерда экани, режалари қандайлиги ва у билан ҳаммаси жойида экани ҳақида раҳбариятга ҳисобот бериб борган.
«Дарвоқе, Тошкент жуда тинч шаҳар; кечалари фақат бедана тутувчиларни учратиш мумкин. Ҳар бир фуқаро «Хуш келибсиз», дейди. Бозорларда эса ҳурмат белгиси сифатида сизга совға беришга ҳаракат қилишади», - дея таъкидлайди нашр.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан жорий йил 18-19 октябрь кунлари Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди. Ташриф асносида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 20 та ҳужжат имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзиёев Путинни жаҳон миқёсидаги буюк давлат арбоби деб атаганди.
Мавзуга оид
17:56 / 04.04.2026
Россияда нақдсиз тўловларда оммавий узилиш кузатилди. Бу VPN'ларни блоклашга уриниш билан боғланмоқда
09:50 / 04.04.2026
Украинага кучли зарбалар: қурбонлар сони камида ўн кишига етди
10:35 / 03.04.2026
Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қайтарилиши мумкин
09:04 / 03.04.2026