09:43 / 21.10.2018
7022

«Атлетико» ўз ўйинида очко олди, «Реал» тўртликдан ташқарида

Испания чемпионатининг 9-турида Мадриднинг «Атлетико» клуби «Вильярреал» меҳмони бўлиб, 1:1 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этди.

Ўйиннинг иккинчи бўлими бошида меҳмонларнинг бразилиялик ҳимоячиси Филипе Луис ҳисобни очди. Аммо кўп ўтмай Марио Гаспар ҳисобни тенглаштирувчи голни урди.

Бу ўйиндан кейин «Атлетико» 16 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида тўртинчи ўринда жойлашган. «Вильярреал» 9 очкоси билан 14-ўринда қолмоқда. Кейинги турда «Атлетико» ўз майдонида «Реал Сосьедад» билан ўйнайди, бу ўйин 27 октябрга белгиланган. «Вильярреал» айни вақтда 17 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг иккинчи ўрнига чиқиб олган «Алавес» майдонига сафар қилади, учрашув 28 октябрга белгиланган.

9 турда «Севилья»ни мағлубиятга учратган «Барселона» биринчи ўринни қайтариб олган, андалусияликлар жамоаси учинчи ўринга тушиб кетган, навбатдаги муваффақиятсизликдан кейин эса «Реал» кучли тўртликдан ташқарида қолган (жамоа бу турда ўз уйида «Леванте»га ютқазди).

Испания чемпионати
9-тур
Вильярреал – Атлетико 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар: 0:1 – 51 Филипе Луис, 1:1 – 65 Марио Гаспар.
Вильярреал – Асенхо, Марио Гаспар, Альваро Гонсалес, Фунес Мори, Коста, Итурра (Бакка, 64; Токо-Экамби, 76), Тригерос, Касорла, Форнальс, Педраса (Касерес, 73), Морено.
Атлетико – Облак, Хуанфран, Хименес, Люка Эрнандес, Филипе Луис (Годин, 77), Сауль, Парти, Родри Эрнандес (Лемар, 46), Коке, Калинич (Корреа, 46), Гризманн.
Огоҳлантиришлар: Хуанфран (28), Итурра (31), Альваро Гонсалес (44), Педраса (68).

Top