Жамият | 14:50 / 22.10.2018
6194
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон» ноширлари Мирзачўл пахта далаларида теримчиларга китоб совға қилишди

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги нашриёт-матбаа ижодий уйлари ходимлари пахтакорларга далда бўлиш, уларнинг маданий ҳордиқ чиқаришларига кўмаклашиш мақсадида Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятига ижодий сафарлар уюштиришмоқда.

Хусусан, «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи вакиллари, шоир ва ёзувчилар билан биргаликда Жиззах вилоятининг пахта далаларига боришди. 

Нашриёт ходимлари томонидан Мирзачўл туманидаги «Мирзадала» ШФЙ, «Абай» номли ва «Тошкент» сувдан фойдаланиш уюшмалари, «Алишер Фурқат» ва «Шоира Қўқонова» фермер хўжаликлари теримчи ва ҳашарчиларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида учрашувлар ўтказилиб, бадиий тадбирлар ташкил этилди.

Шундан сўнг ушбу нашриёт уйи томонидан нашр этилган 50 номдаги 150дан ортиқ адабий-бадиий китоблар теримчи ва ҳашарчиларга совға тариқасида улашилди.

 

Мавзуга оид