Ўзбекистон | 11:44 / 23.10.2018
5478
2 дақиқада ўқилади

Илғор пахта теримчилар китоб маҳсулотлари билан рағбатлантирилди 

Пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш жараёнида теримчилар ва ҳашарчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан маданий-маърифий тадбирлар ва арзонлаштирилган китоб савдо-кўргазмалари ташкил этилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг “O‘qituvchi” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан 2018 йил 21 октябрь куни Сирдарё вилоятининг Сирдарё ва Сайхунобод туманларида пахта теримига жалб этилган теримчи ва ҳашарчилар учун маданий-маърифий тадбирлар уюштирилди. 

Фото: Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Шукур Қурбон ва нашриётнинг бир қатор ижодий ходимлари иштирок этишди. Тадбир давомида 21 октябрь – “Ўзбек  тилига давлат тили мақоми берилган кун” муносабати билан нашриёт ходимлари томонидан ўзбек тилига қаратилаётган эътибор, унинг аҳамияти, миллий маданият ва маънавиятни келажак авлодга етказувчи муҳим мулоқот воситаси эканлиги ҳақида маърузалар қилинди ҳамда шоир Шукур Қурбон ижодидан намуналар ўқиб, теримчилар билан мазмунли суҳбат ўтказилди. 

Фото: Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги

Тадбир сўнгида жаҳон адабиёти ва ўзбек адабиёти дурдоналари, жумладан, Ўткир Ҳошимовнинг “Баҳор қайтмайди”, “Нур борки соя бор”, “Икки эшик ораси”, “Дунёнинг ишлари”, Эркин Воҳидовнинг “Инсон”, Мақсуд Қориевнинг “Спитамен” каби  нашриётда чоп этилган сара китоб маҳсулотлари билан илғор теримчилар ва фидойи ҳашарчилар рағбатлантирилди. 

Фото: Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги

Мавзуга оид