18:29 / 23.10.2018
36115

Тошкентда аҳоли учун нархлар ошиши туфайли харажатлар ойига неча сўмга ортиши айтилди

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб аҳоли учун газ ва электр энергиясидан фойдаланишнинг базавий меъёрлари ўрнатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Молия вазирлигининг ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар, нархлар оширилиши юзасидан маълумотлар ва тарифлар оширилиши оқибатларини юмшатиш бўйича режаларида айтилади.

Қайд этилишича, табиий газ учун фойдаланиш меъёрлари — беш ойлик иситиш мавсумида ҳар бир абонентга 1 000 кубометрни, йилнинг бошқа даврида (ҳисоблагич мавжудлигидан қатъий назар) 250 кубометрни ташкил этади. Электр энергияси учун эса — ҳар бир абонентга бир ойда 300 квт/соат. Ҳисоб-китоблар кўрсатишича, киши бошига электр энергия сарфи ойига ўртача 60 квт/соат.

Пойтахтда ўтказиладиган тажриба қатнашчилари меъёрлар чегарасида электр энергияси ва табиий газ учун одатдаги нарх билан, меъёрдан ортиқ ишлатгани учун эса 20%га қимматроқ тўлашади. Бу ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланишни рағбатлантиради. 

Шу ўринда қуйидаги мисол келтирилади: Тошкент шаҳрида майдони 70 м2 бўлган, 4 киши яшайдиган 3 хонали квартирада, автомашинаси мавжуд деб ҳисобланса, коммунал хизматлар, бензин ва нон учун харажатлар ойига ўртача 57,3 минг сўмга ортади (606,8 минг сўмдан 664,1 минг сўмгача), шу жумладан:

• электроэнергия — 300 квт/соат (68,6 дан 75,0 минг сўмгача);
• табиий газ — 44 м3 (12,7 дан 14,1 минг сўмгача);
• иссиқ сув — 10 м3 (43,5 дан 47,8 минг сўмгача);
• иситиш — 42 м² (61,5 дан 67,7 минг сўмгача);
• совуқ сув — 20 м3 (7 дан 7,6 минг сўмгача);
• ХУМШ хизматлари — 70 м 2 (28 дан 31,5 минг сўмгача);
• маиший чиқиндиларни олиб кетиш -4 нафар яшовчига (15,6 дан 18 минг сўмгача);
• канализация — 40 м3 (8,4 дан 9,4 минг сўмгача);
• бензин — 90 литр (342 дан 360 минг сўмгача);
• нон — 30 дона (19,5 дан 33 минг сўмгача).

Коммунал хизматлар (сув, иситиш, газ, электр энергияси, маиший чиқиндиларни олиб кетиш ва б.), автобензин ва нонга кетадиган харажатлар ўртача 10%га ортади.

Top