Фото: Perfect Сonsulting Group

Бугун Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолияти учун жуда кенг имкониятлар яратилган бўлиб, бу имкониятлардан фаол фойдаланаётган ўз бизнесига эга тадбиркорларимиз сони кун сайин ошиб боряпти. Бунинг натижасида: 

  • Дастгоҳлар, техника ва технологиялар олиб киришяпти.
  • Ишлаб чиқариш биноларида омборлар қуришяпти.
  • Ходимлар танлашяпти ҳамда фаолият олиб боришмоқда.

Лекин аксарият тадбиркорлар ўз фаолиятларига салбий таъсир қиладиган қуйидаги баъзи муаммоларга дуч келишяпти:

  • Мижозлар сони жуда кам; 
  • Сотувлар режадагидек эмас; 
  • Даромад фақат харажатларни қоплайди;
  • Вақт етишмайди;
  • Ишчилар кутилгандек ишламайди;
  • Ҳеч қандай тизим йўқ.
Фото: Perfect Сonsulting Group

Агар ушбу муаммолар ўз вақтида тўғри қарорлар қабул қилиб ҳал қилинмаса, тадбиркорлик фаолиятида инқирозларга олиб келиши мумкин. Бу муаммоларни ҳал қилишда сизга бизнес коучинг дарслари айни муддао бўлади. Бизнес коучинг – бу бизнесни ривожлантириш ва тизимли ишлашни йўлга қўйиш бўйича 2 ойлик қадам-бақадам мукаммал дастур. Бизнес коучинг дарсларида бизнес консультант Ибраҳим Гулямов 2 ой мобайнида ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, бизнесдаги муаммоларингизни ҳал қилишингизда ёрдам беради. Бизнес коучингдан қандай фойдалар оласиз? 

  • Бизнесда мақсадингизни ва унга эришиш йўлингизни аниқ белгилаб оласиз;
  • Рекламани тўғри тузишни ва мижозларга тўғри тақдим қилишни ўрганасиз;
  • Мижозлар билан самарали музокаралар олиб боришни ўрганасиз;
  • Сотувларингиз ошишига таъсир этувчи энг керакли усулларни қўллай бошлайсиз;
  • Бизнесда тизим қуришни ва у асосида бошқаришни бошлайсиз;
  • Ишчиларни тўғри жалб қилишни, бошқаришни, назорат қилишни ўрганасиз.