Осиё Чемпионлар Лигасида яримфиналнинг жавоб ўйинларидан иккинчиси ўтказилди.

Жанубий Кореянинг «Сувон Самсунг Блюуингз» клуби ўз майдонида Япониянинг «Кашима Антлерс» клубини қабул қилди. Ўйинда 3:3 ҳисоби қайд этилди. Дастлабки баҳсда «Кашима» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонгани боис, японияликлар финалга йўл олишди.

Кеча Эроннинг «Персеполис» клуби ўз майдонида Қатарнинг «Ас-Садд» клуби билан 1:1 ҳисобидаги дурангни қайд қилиб, икки ўйин натижасига кўра финалга чиққан эди.

Финал баҳслари 3 ва 10 ноябрь кунлари ўтказилади.

ОЧЛ, 1/2финал, жавоб баҳслари
23 октябрь

Персеполис (Эрон) - Ас-Садд (Қатар) - 1:1

Голлар: Неъматий (49) - Буниджаҳ (17)
Дастлабки ўйин: 1:0

24 октябрь
Сувон Самсунг Блюуингз (Жанубий Корея) - Кашима Антлерс (Япония) 3:3

Голлар: Лим Санг Ҳюб (52), Жо Сунг Жин (53), Дамянович (60) - Ямамото (25), Ниши (64), Сержиньо (82)
Дастлабки баҳс: 2:3