Ўзбекистонга ташриф буюрувчи америкалик сайёҳлар сони ошмоқда
2018 йилнинг январь ойидан августига қадар Ўзбекистонга АҚШ, Канада ва Америка қитъасининг бошқа мамлакатларидан ташриф буюрувчи сайёҳлар сони 9,9 минг нафарга етди - бу ўтган йилнинг худди шу вақтига (6,6 минг) нисбатан 48 фоизга ўсиш демакдир. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
15 июль-30 август оралиғида АҚШ фуқаролари E-visa тизимидан электрон виза олиш кўрсаткичлари бўйича Хитойдан кейин иккинчи ўринни эгаллашган. Булардан 203 нафари - Канада фуқаролари. Элчихона ва "Америка туристик агентлар жамияти" (ASTA) ўртасида Ўзбекистон-АҚШ туристик брендини оммалаштиришга доир меморандум имзоланди.
Шунингдек кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида Ўзбекистонга ташриф буюраётган италиялик сайёҳлар сони 47 фоизга ошиб, 9.3 минг кишини ташкил қилди.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга дипмиссия консуллик округи мамлакатлари - Туркия, Албания, Ироқ, ЖАР, Болгария, Руминия, Кипрдан келган кишилар сони 92 фоизга ошиб, 47.2 минг нафарни ташкил қилди.
Юқоридаги давр оралиғида польшалик туристлар сони 57 фоизга ошиб, 1.9 минг нафарни ташкил қилган. 15 июлдан электрон виза олиш тизими йўлга қўйилганидан буён Польша Ўзбекистонга кириш визасини олган сайёҳлар сони бўйича саккизинчи ўринни қайд этмоқда.
Мавзуга оид
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024