Венесуэла «мигрантлар карвони»га ҳомийлик қилишда айбланди
АҚШ вице-президенти Майк Пенcнинг фикрича, Венесуэла ҳукумати Қўшма Штатлар ва Мексика чегараларига яқинлашиб келаётган «мигрантлар карвони»ни молиялаштиряпти. Пенснинг сўзлари El Nacional томонидан келтирилган.
Пенснинг қайд этилишича, Ҳондурас етакчиси Хуан Орландо Эрнандес «карвон»ни молиялаштириш учун маблағ манбаси ҳақида айтган - унинг маълумотларига кўра, мигрантлар гуруҳига бу давлатдаги сўл ҳаракат ҳомийлик қиляпти, у эса, ўз навбатида, Венесуэла ҳукуматидан пул олади.
«[«Мигрантлар карвони»] бизнинг суверенитетимиз ҳамда чегарамизга чақириқ ташлаш мақсадида шимолга жўнатилди», - деди Пенc.
Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, АҚШ расмийлари мигрантларни ўз ҳудудига киритмаслик ниятида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Мексика билан чегарага қанча қўшин жўнатишини айтганди.
Мавзуга оид
20:37 / 24.10.2024
Сахаров мукофоти Венесуэла демократик ҳаракати етакчиларига берилди
21:35 / 15.10.2024
Мадуро Илон Маскни Венесуэлада давлат тўнтаришига уринишда айблади
19:56 / 13.10.2024
Венесуэла ҳукумати журналистларнинг хорижга чиқиш паспортларини тортиб олаётгани маълум бўлди
23:16 / 19.09.2024