Шифокор бемордан 300 минг доллар қарз олди ва уни ақли заиф деб эълон қилди
АҚШнинг Теннесси штатида шифокор кекса бемордан қарз олгани, сўнг қарзни қайтармаслик учун уни ақлдан озган, деб эълон қилганликда айбланди. Бу ҳақда The Tennessean газетаси хабар бермоқда.
Теннессида тиббиёт ходимлари фаолиятини назорат қилувчи интизомий орган 79 ёшли Суэллен Лига нисбатан қўйилган айбловларни кўриб чиқди. Уларга кўра, у 25 йил давомида унинг қўлида даволанган эски таниши ва ҳамкасбидан 300 минг доллар қарз олган. Аёл пулни қайтаришни сўраганида, Ли унда деменцияни аниқлади. Кейинчалик руҳшунос беморда деменция белгиларини топмади. Шундан сўнг, шифокорни қарзни тўлашдан қочиш учун бундай ташхис қўйганликда гумон қилишди.
Ли лицензиясини тиббий фаолиятга беришга ва икки минг доллар миқдорида жарима тўлашга рози бўлди. Шунга қарамай, у айбини инкор этишда давом этмоқда ва қасос олмоқчи бўлган бемор атайин унга зарар етказмоқчи эканини даъво қиляпти. Шифокорнинг сўзларига кўра, айбловларнинг кўплаб тафсилотлари нотўғри: хусусан, у бу пулларни яқинда эмас, балки тахминан 20 йил олдин қарз кўринишида олган ва кўп йиллар давомида уни қисмлаб тўлаб борган. Ташхисга келинадиган бўлса, у икки йил олдин қўйилган ҳамда ўшанда бунга, Лининг фикрига кўра, ҳақиқатдан ҳам асос бўлган.
Унинг сўзларига кўра, у лицензияни топшириш ва адвокатларнинг тавсиясига кўра жаримани тўлашга қарор қилди. «Буларнинг бари ёлғон эди, аммо менга қаршилик кўрсатиш жуда қимматга тушиши мумкин эканини айтишди, - дея тушунтирган Ли. - Якунда бу ҳеч қандай фойда келтирмайди. Қарорда ўзгариш бўлишига ҳеч қандай имконият йўқ».
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024