Жаҳон | 08:53 / 25.10.2018
13658
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея ваъда берди

Фото: REUTERS

КХДР халқ қуролли кучлари вазири ўринбосари Ким Хён Рённинг маълум қилишича, мамлакат Корея ярим оролида узоқ муддатли тинчликка эришиш учун ўз мажбуриятларини бажаришда давом этади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

«КХДР кескинликни камайтириш ва Корея ярим оролида узоқ муддатли тинчликка эришиш мақсадида ўз мажбуриятлари ҳамда ролини бажаришда давом этмоқчи», - дея маълум қилди у.

Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР етакчиси Ким Чен Инга ишонаётганини тан олганди. Бироқ, унинг қайд этишича, хато қилаётганини истисно этиб бўлмайди.

Дональд Трамп, шунингдек, КХДР раҳбари Ким Чен Индан келган мактубларни кўрсатишга ваъда берди, у уларни «меҳрли», деб атади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ким Чен Ин ҳашаматли буюмларга 640 млн доллар сарфлагани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид