Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кирган. Бугундан мусобақада юнон-рум кураши бўйича мусобақаларга старт берилди.
Қувонарлиси, жаҳон чемпионатида -63 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Елмурат Тасмурадов Беларусь, Хитой, Молдова, Украина вакилларини мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди. Энди у эртага олтин медаль учун россиялик Степан Марянянга қарши гиламга чиқади, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, бунгача эркин кураш баҳсларида иштирок этган Бекзод Абдураҳмонов бронза медалига эга чиққани ҳақида хабар берилган эди.
















