Жаҳон | 15:06 / 26.10.2018
8296
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған: Саудия бош прокурори Туркияга келади

Фото: AP

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Саудия Арабистони бош прокурори мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишини тергов қилиш учун Туркияга ташриф буюради. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилмоқда.

Шунингдек, у подшоҳликни журналистнинг ўлдирилиши ҳақидаги барча маълумотларни ошкор этишга чақирди.

«Улар 18 кишини ҳибсга олдилар ва журналистни айнан ким ўлдирганини жуда яхши билишади. Маҳаллий шахслардан ким ёрдам берганини ҳам маълум қилиш керак. 15 кишилик гуруҳга келиш ҳақида буйруқ берган ким? Унинг жасади қаерда? Буни тушунтириш керак», - дея таъкидлаб ўтди Эрдўған.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон президенти Қошиқчи иши бўйича кутилмаган баёнот билан чиққанди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид