31 октябрь – 1 ноябрь кунлари Суперлигада 28-тур ўйинлари бўлиб ўтади.
Профессионал футбол лигаси клублар ҳамда Спорт телеканали билан келишган ҳолда, тур доирасидан ўрин олган беллашувларнинг бошланиш вақтини белгилади.
Тақвимга кўра, келаётган тур ҳафта сўнгида эмас, балки иш кунларида ўтказилаётгани сабаб, ўйинларнинг барчаси соат 18:00да старт олади.
Суперлига, 28-тур
31 октябрь, чоршанба
18:00 “ҚИЗИЛҚУМ” – “СЎҒДИЁНА”
18:00 “ЛОКОМОТИВ” – “МЕТАЛЛУРГ”
18:00 “НЕФТЧИ” – ОКМК
1 ноябрь, пайшанба
18:00 “НАСАФ” – “ҚЎҚОН-1912”
18:00 “ПАХТАКОР” – “НАВБАҲОР”
18:00 “БУХОРО” – “БУНЁДКОР”

















