Жаҳон | 10:35 / 26.10.2018
4841
2 дақиқада ўқилади

Трамп мигрантларга жанубий чегарани махсус фармон билан ёпиқ қўймоқчи

Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трамп махсус фармонни қўллаш орқали мамлакат жанубий чегарасини мигрантлардан ёпиб қўйиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Washington Post манбаларга асосан хабар берди.

Америка президенти чегарани ёпиш, барча мигрантларга бошпана беришдан бош тортиш ва хавфсизликни таъминлаш учун қўшимча қўшинлар жойлаштиришни режалаштирмоқда.

Бунинг учун Трамп махсус президентлик фармонидан фойдаланишни хоҳламоқда, у миллий хавфсизлик манфаатлари йўлида мигрантлар учун бошпана бериш бўйича аризаларни кўриб чиқишни тақиқлайди. Ушбу қадам Америка Қўшма Штатларига киришга тақиққа ўхшайди, у Трамп томонидан ўтган йили бир неча давлат фуқароларига нисбатан жорий этилди ҳамда Америка судлари томонидан эътирозларга сабаб бўлди.

Ҳозирги пайтда Америка Қўшма Штатлари ва Мексика чегарасига Марказий Америкадан «мигрантлар карвони» яқинлашиб келмоқда, улар АҚШдан бошпана тақдим этишни талаб қилишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ «мигрантлар карвони»да гангстерларни аниқлаганди.

Мавзуга оид