
MEIZU компанияси Тошкент шаҳрида ўзининг флагман дўконини очди. Ушбу дўкондан харидорлар MEIZU смартфонлари ва аксессуарларини сотиб олишлари, шунингдек, MEIZU қурилмалари бўйича батафсил маълумот ва тавсиялар билан танишишлари мумкин.
Сифатли смартфонлар ишлаб чиқарадиган мазкур бренд Ўзбекистонда расмий дўконини очишни режалаштираётгани ҳақида шу йилнинг баҳорида хабарлар тарқалган эди. Орадан бир неча ой ўтгач, компания ўз ваъдасига содиқ қолган равишда Тошкент шаҳрида MEIZU брендшопининг эшикларини мижозлар учун очди.

Барчага маълумки, ушбу Хитой бренди оҳанг ва бошқа жиҳатларга алоҳида эътибор билан ёндашади, шунинг учун сифатли товуш MEIZU смартфонларига тегишли афзалликлардан бири ҳисобланади. Брендшоп очилиши ҳам мавзуга мос тарзда яхши мусиқа ва рақслар билан уйғунлашди. MEIZU компаниясининг рамзи бўлган ёқимли панда оҳангдор трекларга мос рақсга тушиб, очилиш маросимига ташриф буюрган меҳмонларга хуш кайфият улашди.
Келинг, энди ушбу тадбирнинг асосий қаҳрамонлари MEIZU смартфонлари ҳақида гаплашсак. Интернетда смартфон тасвирларини томоша қилиш, албатта, яхши, аммо қурилмани шахсан, ўз қўлингиз билан синаб кўришнинг завқи бошқача. Маросимга келган меҳмонларнинг барчаси демо-стендга ўрнатилган сўнгги MEIZU смартфонлари билан жонли тарзда танишиш ва шу ернинг ўзида уларни харид қилиш имкониятига эга бўлишади. Бундан ташқари, брендшопда меҳмонлар 16 сериядаги янги моделларни текшириб кўриб, олдиндан буюртмани амалга оширишлари мумкин.

Кўпчилик меҳмонлар учун MEIZU акцияси ҳақидаги хабар чинакам сюрпризга айланди. Ушбу акция доирасида MEIZU смартфонини харид қилганларга 16 ГБ ёки 32 ГБ сиғимдаги micro SD-карта тақдим этилаётган эди. Акция 15 кун, яъни 2018 йилнинг 28 октябрига қадар давом этади.

Бугунги кунда фирма дўкони доимий иш тартибида фаолият юритмоқда, у ерда сиз нафақат MEIZU смартфонларини, балки ушбу бренд остидаги бошқа маҳсулотларнинг кенг ассортиментини топишингиз мумкин.
















