15:16 / 28.10.2018
6232

AliExpress фазога сунъий йўлдош ва мини космик станциясини олиб чиқди

Фото: Jorge Villegas / Zuma / ТАСС

AliExpress савдо майдончаси Ер орбитасига Candy Jar деб номланган мини космик станциясини ва Tmall International алоқа сунъий йўлдошини олиб чиқди. 

«Космик дастур» 11 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Бўйдоқлар куни ёки Жаҳон шопинг кунига бағишланди. Шу куни AliExpress ва бошқа ритейлерлар АҚШдаги «қора жума»га ўхшаш арзонлаштирилган савдоларни ўтказади.  

Candy Jar Ер атрофини 90 дақиқа ичида тўлиқ айланиб чиқади. Акция Россия, Испания, Франция, Италия, Португалия, Польша, Туркия, БАА ва Бразилияда ўтказилади.

Компания сунъий йўлдоши харидорларга чегирмалар олиш имконини беради: акция ўтказилаётган кунда AliExpress мобил иловасида Candy Jar қаерда эканини кўрсатувчи ва фотосурат олиш имконини берувчи махсус бўлим очилади. Харидор космик станция ўз мамлакати устидан ўтаётган пайтда фотосуратга туширса, чегирмага эга бўлади.

2013 йилда Бўйдоқлар кунида компаниянинг бутун дунё бўйлаб сотилган маҳсулотлари умумий қиймати 5,14 млрд долларни ташкил этган бўлса, 2017 бу кўрсаткич 25 млрд доллардан ошиб кетган.

Top