Спорт | 18:54 / 28.10.2018
7570
1 дақиқада ўқилади

Роберто Мартинес «Реал»да иш бошлаши мумкин

Фото: © РИА Новости/Владимир Астапкович

Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес «Реал»да иш бошлаши мумкин. The Sunday Times нашри маълумотига кўра, «Қироллик клуби» раҳбарияти Хулен Лопетегини истеъфога чиқарса, айнан Мартинесни унинг ўрнига олиб келишни режалаштирган.

ОАВда агар «Реал» бугун «Барселона»га қарши эл-класико баҳсида ютқазса, мураббий истеъфога чиқарилиши ҳақида ёзилмоқда.

Мартинес Бельгия терма жамоаси билан ЖЧ-2018 турнирида бронза медалларга эга чиққанди. 

Лопетеги эса Испания терма жамоасини ЖЧ-2018 турнири арафасида тарк этиб, «Реал» бош мураббийига айланди.

Мавсум стартини муваффақиятсиз ўтказган «Реал» айни вақтда Ла Лига турнир жадвалида саккизинчи ўринга тушиб қолган. «Барселона»га қарши ўйин Тошкент вақти билан соат 20:15да бошланади.