Жаҳон | 17:54 / 29.10.2018
18221
1 дақиқада ўқилади

Кремль Путин ва Трамп ўртасидаги учрашувнинг асосий мақсадини айтди

Фото: REUTERS

Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг режалаштирилаётган учрашувидан кўзланган асосий мақсад «соатларни текшириб олиш». Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар беради РИА «Новости».

«Бундай учрашувнинг асосий мақсади - соатларни текшириб олиш», - деди Песков.

Унинг сўзларига кўра, икки давлат раҳбарларида анъанавий равишда кўплаб саволлар бор, улар бўйича ўзаро фикр алмашиб олиш керак.

«Стратегик барқарорликка оид кўплаб масалалар мавжуд, хусусан, АҚШ томони Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш бўйича битимдан чиқмоқчи экани ҳақида баёнотлар берганидан кейин», - дея қўшимча қилди Песков.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, кун тартибига икки томонлама муносабатларга доир масалаларни киритиш ҳам режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уй Путинни Вашингтонга таклиф қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид