Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: АҚШдаги зўравонлик Трампнинг сиёсий риторикасини акс эттиради
Қўшма Штатларда рўй берган сўнгги ҳодисалар АҚШ президенти Дональд Трампнинг риторикасини акс эттиради. Бу у зўравонликка сабаб бўлиши мумкин эмаслигига қарамасдан юз бермоқда, деб ёзади The Washington Post.
Ҳозирда Флоридада қатор демократик сиёсатчилар ва CNN офисига портловчи қурилмаларга эга посилкаларни юборишда гумонланиб ҳибсга олинган Цезарь Сайок исмли эркакнинг, шунингдек, Пенсильвания штати, Питтсбург шаҳридаги синагогада отишма содир этган ва 11 киши ҳаётига зомин бўлган Роберт Бауэрснинг қандайдир психологик касалликлари ҳақида маълумот йўқ.
Фото: REUTERS
Фото: AP
Бироқ, «АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан тақдим этилаётган сиёсий риториканинг етакчилик қилаётгани» улар ҳаракатлари учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкинлиги деярли аниқ, деб ёзади The Washington Post.
Синагогага қилинган ҳужумдан бироз вақт аввал Бауэрс ижтимоий тармоқлардан бирида хабар эълон қилди, унда у Қўшма Штатларда қочқинларни кўчиришга кўмаклашувчи «Мигрантларга ёрдам учун Европа жамияти» номли яҳудийлар ташкилотига қарши чиққан.
Материалда айтилишича, АҚШдаги жорий сиёсий ҳолатда таниқли яҳудийлар «хавфли мигрантлар»ни қўллаб-қувватлаётгани ҳақидаги фикрнинг тарқалиши билан боғлиқ бўлган яширин тенденция мавжуд.
Трамп бир неча бор Мексика бўйлаб саёҳат қилувчи мигрантлар гуруҳига эътибор қаратишга ҳаракат қилиб кўрди, у ушбу гуруҳда жиноятчилар ва террорчилар борлигини таъкидлади, деб ёзади WP. Бу унинг миграцион риторикасининг ажралмас қисмидир, дея таъкидлайди нашр.
Эҳтимол, Сайок ва Бауэрс томонидан содир этилган зўравонлик ҳолатига психологик касаллик сабаб бўлган бўлиши мумкин, аммо уларнинг зўравонликлари қаратилган аниқ нишонлар мавжуд сиёсий риторика фонида танланган, дея хулоса қилади газета.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп мигрантларга жанубий чегарани махсус фармон билан ёпиқ қўймоқчи экани хабар берилганди.
Мавзуга оид
12:58
Тошкент АҚШ ва Эрон ўртасидаги дипломатик ютуқни юқори баҳолади
08:37
Ҳўрмуз бўғозидаги чекловлар олиб ташланди, музокаралар бошланди
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026