Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 2023 йилгача метанолдан бензин ишлаб чиқара бошлайди
2022 йил охирида Жанубий Кореянинг GS Engineering & Construction Corporation компанияси Ўзбекистонда метанолдан бензин ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.
Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида кимё саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида «Навоийазот» АЖ базасида дастлабки қиймати 200 млн доллар бўлган юқори октанли бензин ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳам назарда тутилган.
Лойиҳани амалга ошириш жадвалига кўра, декабрда GS, «Ўзкимёсаноат» ва «Навоийазот» лойиҳани амалга ошириш бўйича қўшма корхона ташкил этишга оид таъсис ҳужжатларини имзолаш ниятида. Корхона қувватлари йилига 104,3 минг тонна метанолдан бензин ва 14,4 минг тонна пропан-бутан аралашмасини ташкил этади.
2019 йил охиригача лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини тайёрлаш режалаштирилмоқда.
2020 йил май ойида қурилишни бошлаш ва 2022 йил декабрда корхонани ишга тушириш мўлжалланяпти.
Мавзуга оид
22:18 / 05.07.2026
Июнда сабзавотлар нархи тушди, энергия ва бензин қимматлашди - Статқўм
08:55 / 03.07.2026
Россия ички бозорни таъминлаш учун “Евро-3” бензинига рухсат берди
17:41 / 02.07.2026
Қирғизистон Россиянинг бензин экспортини тақиқлаши ортидан Ўзбекистондан ёқилғи сўради
15:24 / 01.07.2026