Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон президентининг махсус вакили Эронга борди
Фото: Халқаро пресс-клуб
Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев бошчилигидаги делегация 2018 йилнинг 21-24 октябрь кунлари амалий ташриф билан Эрон Ислом Республикасида бўлди. Бу ҳақда ТИВ хабар бермоқда.
Ташриф чоғида делегация Афғонистон билан чегарадош ҳудудларда амалга оширилаётган транспорт-коммуникация лойиҳалари, аввало «Хаф – Ҳирот» янги темир йўл тармоғи инфратузилмаси ҳамда Чоҳбаҳор денгизи порти имкониятлари билан танишди.
Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги ва Эрон темир йўллари ташкилоти раҳбариятлари билан ҳам учрашув ва музокаралар ўтказилди.
Ташриф давомида афғон муаммоси ечимига кўмаклашиш, Афғонистонда тинчлик музокараларини бошлаш йўллари ҳамда ушбу мамлакатда инфраструктура лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
19:51 / 22.05.2026
Эрон ва Ўмон Ҳўрмузда кемалардан тўлов ундириш бўйича музокаралар олиб бормоқда
18:13 / 21.05.2026
Ўзбекистон Эрон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди
17:40 / 21.05.2026
ОАВ: Эрон олий раҳбари бойитилган уранни мамлакатдан олиб чиқиб кетишни тақиқлади
21:05 / 20.05.2026