«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарни яна ўз жамоасида кўришни истаяпти.
The Independent хабарига кўра, аргентиналик тўпурар клуб раҳбариятини 26 ёшли футболчини орқага қайтаришга ундамоқда. У Месси - Суарес - Неймар ҳужумчилар учлигининг тикланишини орзу қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Неймар 2013-2017 йилларда «Барселона» таркибида ўйнаган эди. У жами 186та ўйинда майдонга тушиб, 105та гол урган ва 76та голга ҳаммуаллифлик қилган.

















