Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судида ЎзР ЖКнинг ўта оғир моддалари бўйича айбланаётган Зокир Раҳимов устидан олиб борилаётган суд иши ўз ниҳоясига етиб қолди. 2018 йил 29 октябрь куни бўлиб ўтган суд мажлисида судланувчи З.Раҳимовга ҳукм ўқилишидан аввалги сўнгги сўзини айтиш имконияти берилди, деб хабар қилмоқда Kun.Uz’нинг маҳкама жараёнида қатнашаётган мухбири. У ўзига нисбатан айрим моддалар бўйича айбловларни содир этганини инкор этар экан, баъзилари бўйича ўзбек халқи ва Президентидан кечирим сўради. 

Судланувчи сўнгсўзини айтар экан, суд раисига мурожаат қилиб, қамоқ жазоси бўлмаган жазо тайинлашни сўради. Бунинг учун қуйидаги ҳолатларни инобатга олишни илтимос қилди. 

“Мен ўзимга эълон қилинган ЎзР ЖКнинг Зокир Раҳимов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари, 159-моддаси 4-қисми, 2422-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этмаганман. 223-моддаси 2-қисми, “б”, “в” бандлари, 2441-моддаси, 1-қисми бўйича айбловларни тан оламан ва шу қилмишларимдан қаттиқ пушаймонман. Мен хато қилганимни ва адашганлигимни тушуниб етиб ЎИҲ таркибини 2003 йилдаёқ тарк этганман”, - дея сўз бошлади судланувчи Зокир Раҳимов.

Унинг айтишича, орадан ўтган 15 йил мобайнида оиласи билан фақат савдо-сотиқ ва тадбиркорлик билан шуғулланиб келган, шу йиллар давомида бирорта ноқонуний ташкилотга аъзо бўлмаган, уларнинг ҳомийси ёхуд тарафдори бўлмаган. “Менинг ўй-фикрим оилам тирикчилиги бўлган, чунки 9 нафар фарзандни тарбиялаб, вояга етказиш эди”, - деган Раҳимов қандай қилиб Афғонистонга бориб қолгани, у ердан Покистон, Эрон ва Туркияга нима учун кетганини маълум қилди. 


Мавзуга доир:

Навоийда террорчиликда айбланаётган Зокир Раҳимов устидан суд эшитувлари давом этмоқда

Прокурор Зокир Раҳимовга йигирма йил сўради – адвокат прокурорни ишига виждонан ёндашмаганликда айбладиЗокир Раҳимов иши: адвокатлар судланувчига нисбатан илгари сурилган айрим айбловлар исботланмаган, деб ҳисобламоқда