Жаҳон | 01:15 / 31.10.2018
25151
2 дақиқада ўқилади

АҚШда машҳур жиноятчи турмада ўлдирилди

Америкалик таниқли жиноятчи Жеймс “Уайти” Балжер умрбод қамоқ жазосини ўтаётган турмада ўлдирилди. Бу ҳақда Boston Globe нашри хабар берди

АҚШ суди 2013 йилда Балжерни 1970-йиллар ва 1980-йиллар давомида содир этилган 11 та қотилликда айбдор деб топган. У ўтган асрда Бостондаги Winter Hill Gang жиноий гуруҳига етакчилик қилган.

Таъкидланишича, Балжер яқинда бошқа турмага кўчириб ўтказилган. 30 октябрда 89 ёшли гангстер ўлдирилган ҳолда топилган. Уни ўлдиришда бошқа маҳбус гумон қилинмоқда. 

Таъкидланишича, айнан Балжер режиссёр Мартин Скорсезенинг “Адашганлар” фильмидаги бош қаҳрамонлардан бири – ирланд мафияси хўжайини Фрэнк Костеллога прототип бўлган. Ушбу фильм 2007 йилда йилнинг энг яхши фильми сифатида "Оскар" мукофотига сазовор бўлган.

Балжер 1994 йилда қочоқликда юрганда, АҚШ ҳукумати уни бутун дунё бўйлаб қидирган. Уни тутишдаги ёрдам учун 2 млн долларлик мукофот тайинланиб, 10 нафар тутилмаган бош жиноятчилар рўйхатига киритилган. Балжерни 2011 йилда Санта-Моникада аниқлашга муваффақ бўлинган. У охирги йиллар бирга яшаган аёл билан ҳибсга олинган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид