Жаҳон | 13:46 / 31.10.2018
19649
2 дақиқада ўқилади

«Бепул пишлоқ фақат қопқонда бўлади». Порошенко газ ва Россия бўйича баёнот берди

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Украина президенти Пётр Порошенко газ эвазига суверенитетни топшириш мақсадида Москвага бормасликка ваъда қилди. У бу ҳақда Киев областининг янги раисини таништириш чоғида маълум қилди, Украина етакчиси сўзлари унинг расмий сайтида жойлаштирилган.

«Қандайдир сиёсатчиларнинг газ бепул бўлиши, у тарқатилиши ҳақидаги сўзларига ишониш керак эмас. Аввал бу бензин, шакар, унга қадар эса нон бўлганди... Биз бундан тўйганмиз. Бепул пишлоқ фақат қопқонда бўлади. Ёки империя пойтахтида, Москвада, у ерга газ олиш ва суверенитетни топшириш учун бориш керак эди. Биз ўша вақт қайтишига йўл қўймаймиз», - деди у.

19 октябрда мамлакат бош вазири Владимир Гройсман украиналикларга 1 ноябрдан бошлаб газ нархи тўртдан бир қисмга қимматлашиши ҳақида хабар берди. Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, Украинанинг халқаро ҳамкорлар олдидаги қарзлари сабабли газ нархини кўтариш зарурияти пайдо бўлди. Акс ҳолда, Украинада дефолт юз бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Россия портларига қарши санкциялар жорий этишга чақирганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид