Жаҳон | 15:00 / 31.10.2018
16269
1 дақиқада ўқилади

Лавров Россияга «жуда кучли босим» шакллари ҳақида гапирди

Фото: Brendan McDermid/Reuters

РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, Россия томонига «жуда кучли босим» ўтказилмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

Лавровнинг сўзларига кўра, бу босим турли шаклларга эга, жумладан, иқтисодий санкциялар жорий этиш, Россия чегараларига яқин ҳудудда ҳарбий фаолликни кучайтириш ва Россияга қарши қаратилган ахборот кампанияси кабилар.

«Бир қатор давлатларда рус тили ва Россия таълим тизимига ҳужумлар борган сари кучаймоқда», - деди Лавров.

Унинг сўзларига кўра, россияликларнинг жипслашиши бу ҳаракатларга муносиб жавоб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия НАТО кемаларини Азов денгизига киритмаслиги хабар қилинганди.

Қрим раҳбари Сергей Аксёновнинг сўзларига кўра, Киевнинг Азов денгизидаги вазиятни янада кескинлаштириш ва Россияга қарши янги санкцияларга эришиш бўйича уринишлари Киевнинг ўзига зарба беради.

Мавзуга оид