Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги қатор иншоотлар фойдаланувчи ташкилотлар тасарруфига топширилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида "Тошкент шаҳар Фарғона йўлидаги автомобиль кўприк йўлини кичик ҳалқа йўли устидан ўтказиб қайта қуриш" тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Тошкент шаҳар хокимлигининг “Тошкент шаҳар Фарғона йўлидаги автомобиль кўприк йўлини кичик ҳалқа йўли устидан ўтказиб қайта қуриш” бўйича иншоотларни ташкилотлар тасарруфига беғараз ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги белгиланган тартибда:
“Тошкент шаҳар Фарғона йўлидаги автомобиль кўприк йўлини кичик ҳалқа йўли устидан ўтказиб қайта қуриш” лойиҳаси бўйича иншоотларни иловага мувофиқ фойдаланиш ташкилотлар тасарруфига ўтказишни;
тегишлигича фойдаланиш ташкилотлар тасарруфига топширилаётган иншоотларни лозим равишда бутлигини сақлаш ва улардан самарали фойдаланишни таъминлайдилар.
Фойдаланувчи ташкилотлар тасарруфига беғараз топширилаётган иншоотлар рўйхати
Тошкент шаҳар Фарғона йўлидаги кичик ҳалқа йўли устидан ўтказиб қайта қурилган автомобиль кўприк йўли. Баланс қиймати - 32 736 905 841,48 сўм.
Салар канали ўзанидаги сув ўтказувчи сунъий иншоот - 2 206 813 778,97 сўм.
Суғориш тизимининг бурғиланган қудуқлари - 164 853 518,99 сўм.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026