Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон президенти ярим миллион еврога пойга автомобили сотиб олди
Фото: Хроника Туркменистана
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов «Амул-Хазар» раллисига тайёргарлик кўрган пойга автомобили унга Германияда 520 минг еврога сотиб олинган. Бундан Туркманистон давлат харидлари портали маълумотлари дарак бермоқда, деб хабар қилди Tengrinews.kz.
Президент учун автомобиль 7 июнь куни сотиб олинган, 19 июнь куни эса Туркманистон президенти ва унинг ўғли Сардор ўз чизмалари бўйича пойга автомобилини «шахсан ўз қўллари» билан лойиҳалаштиришди ҳамда йиғишди.
Бердимуҳамедов томонидан йиғилган автомобиль 20 июнь куни омма олдида намойиш этилди. Июль ойи бошида Туркманистон президенти Германиядан олиб келинган машинада синовлар ўтказди ҳамда ўз ихтироси бўйича қўшимча маълумотларга эга бўлди.
Раллининг бошланғич босқичида Бердимуҳамедов Mini-Cooper спорт автомобилида иштирок этди, бироқ бу Германиядан келтирилган машина бўлганми ёки бошқа автомобиль эдими - номаълум.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркманистон президентига ноодатий совға беришганди.
Мавзуга оид
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026
Эрондаги ўзбекистонликларга Туркманистон орқали чиқишга кўмаклашилади
22:48 / 15.02.2026