Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Иннинг маълум қилишича, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Сеулга «яқин орада» ташриф буюради. Бу ҳақда Associated Press хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, Мун Чжэ Ин Шимолий Корея етакчисининг ташрифи бўйича бошқа тафсилотларни келтирмаган. Шунингдек, у Ким Чен Иннинг сафари санасига ҳам аниқлик киритмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея ваъда берганди.
КХДР халқ қуролли кучлари вазири ўринбосари Ким Хён Рённинг маълум қилишича, мамлакат Корея ярим оролида узоқ муддатли тинчликка эришиш учун ўз мажбуриятларини бажаришда давом этади.
«КХДР кескинликни камайтириш ва Корея ярим оролида узоқ муддатли тинчликка эришиш мақсадида ўз мажбуриятлари ҳамда ролини бажаришда давом этмоқчи», - дея маълум қилди у.










