Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Октябрь ойида товарлар ва хизматлар нархи қанчага кўтарилгани маълум бўлди
Фото: KUN.UZ
Жорий йилнинг октябрь ойида мамлакатнинг истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи ўртача 1,3%га кўтарилди. Умумий ҳисобда 10 ой давомида истеъмол секторида инфляция даражаси 9,5%ни ташкил этди, деб хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.
Йилнинг ҳар бир ойидаги истеъмол нархлари ўзгариши таҳлилига кўра, иқтисодиётга сезиларли даражадаги инфляцион босим жорий йилнинг I-чораги (уч ой мобайнида инфляция 4,9%га ошган) ва сентябрь-октябрь ойлари (ойига мос равишда 1,8% ва 1,3%) давомида кузатилган.
Ой давомидаги умумий нархлар даражасининг ўсишига товарлар 1,5%, хизматлар эса 0,5%га таъсир этган. 2017 йилнинг охирига нисбатан товарлар нархи ўртача 9,1%га ошиб, хизматлар эса 10,7%га қимматлашган.
Йиллик инфляция даражаси таҳлили натижаларига кўра (2018 йилнинг октябрь ойи, ўтган йилнинг мос ойига нисбатан), жорий йилнинг биринчи саккиз ойи давомидаги инфляция даражасида босқичма-босқич пасайиш тенденцияси кузатилган. Сентябрь ойидан эътиборан йиллик инфляция даражаси яна ўсиш томон силжий бошлади ва октябрь ойи 2017 йилнинг октябрь ойига нисбатан 16,3%ни ташкил қилди.
Жорий йилнинг октябрь ойига келиб, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ой давомидаги ўсиш суръати ушбу даврдаги ноозиқ-овқат маҳсулотлар ва хизматлар нархлари даражасидан бирмунча юқорироқ бўлди. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 2,3%га ошган вақтда, хизматлар ҳамда ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархлари умумий нархларнинг кўтарилишида фақатгина 0,5%га таъсир этди.
Мавзуга оид
15:07 / 19.03.2026
Мева-сабзавот экспорти: Ўзбекистон 99 млн долларлик маҳсулот сотди
15:05 / 16.03.2026
Январда кичик бизнес ҳиссасига 6 трлн сўмлик қурилиш ишлари тўғри келди
14:44 / 16.03.2026
МЧЖ Ўзбекистондаги энг оммалашган бизнес шакли бўлиб қолмоқда
12:41 / 16.03.2026