Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Жазоир Халқ Демократик Республикаси президенти Абдулазиз Бутефликани 1 ноябрь – Инқилоб куни билан табриклади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

1 ноябрь куни Жазоирда миллий байрам – Инқилоб куни нишонланади. 1830 йили Жазоир ҳудудига француз мустамлакачилари бостириб кирди. 1920-30 йилларда мамлакатда миллий озодлик ҳаракати кучайди. 1945 йилда рўй берган дастлабки қўзғолон мустамлакачилар томонидан бостирилади. 

1954 йил 1 ноябрда Жазоирда Миллий озодлик фронти ташкил этилди. 1962 йилнинг 5 июлида Жазоир мустақилликка эришди.