Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон парламенти тарқатиб юборилди
Арманистон президенти Армен Саркисян 1 ноябрда парламентнинг тарқатилиши ва навбатдан ташқари парламент сайловлари 9 декабрга белгиланиши бўйича фармонни имзолади.
1 ноябрда Арманистон парламентида бош-вазир лавозимига сайловнинг иккинчи турида Никол Пашинян бу лавозимга яна сайланмаган. Шундан кейин парламентни қайта шакллантириш жараёни бошланган.
16 октябрда Пашинян бош вазир лавозимидан кетган. У бу истеъфоси техник характерга эгалигини ва парламентни тарқатиш учун зарурлигини тушунтирган. Арманистон конституциясига кўра, агар бош вазир истеъфосидан кейин депутатлар парламентнинг икки йиғилишида янги бош вазир танлай олмасалар, парламент тарқатиб юборилиши керак.
Пашинян ушбу лавозимга ягона номзод бўлганди. 24 октябрда ҳам парламент уни бош вазир этиб сайламаган.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026