Ўзбекистон | 10:04 / 03.11.2018
35645
1 дақиқада ўқилади

Ходимлари Тошкентда доимий прописка олиши мумкин бўлган ташкилотлар сони биттага кўпайди

Фото: KUN.UZ

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида ишловчи ходимлар ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм-канали хабар бермоқда.

Ҳукуматнинг 2018 йил 1 ноябрдаги қарори билан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилган.

Эслатиб ўтамиз, Рўйхатда шу пайтгача 71та ташкилот мавжуд эди.

Аввалроқ, яна бир ташкилот ходимлари Тошкентда доимий прописка олиши мумкин экани хабар берилганди.

Мавзуга оид