Қозоғистонда лотин ёзувидаги илк газета тақдим қилинди
Остонада 2 ноябрда лотин ёзувига асосланган қозоқ тилидаги биринчи газета тақдим қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон маданият ва спорт вазирлиги маълум қилди.
2017 йил октябрда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев қозоқ тили алифбосининг 2025 йилгача босқичма-босқич лотин ёзувига ўтказилиши ҳақидаги фармонни имзолаганди. Ўшанда лотин ёзувига асосланган қозоқ тили алифбоси тасдиқланган.
“Бугун пойтахтда Қозоғистон маданият ва спорт вазирлиги ва “Тил-хазина” миллий илмий-амалий маркази лотин ёзувидаги ахборот газетаси "Til-Qazyna"ни тақдим қилди”, деб айтилган хабарда.
Тақдимот иштирокчиларига янги нашр концепцияси ҳақида сўзлаб берилган ва унинг лотин ёзувига аста-секин ўтишдаги вазифаларни бажаришда муҳим ролга эгалиги таъкидлаб ўтилган.
Маълум қилинишича, янги нашр янги қозоқ алифбосини илгари суриш бўйича ахборот бериш, уни ўрганишда илмий-услубий ёрдам кўрсатиш, кенг омма учун қизиқарли маълумотларни чоп этишга қаратилган. Газета бир ойда 2 марта чоп этилади.
Мавзуга оид
21:23
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024