Ҳиндистоннинг Сонипат шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 12 киши ҳалок бўлди ва 7 киши жароҳат олди. Бу ҳақда PTI ахборот агентлиги хабар берди.
Полиция маълумотларига кўра, ЙТҲ 4 ноябрда маҳаллий вақт билан соат 18да юз берган. Унда юк машинаси енгил автомобил ва йўлтанламас билан тўқнашиб кетган.
Барча жароҳатланганлар шифохонага жўнатилган. Юк машинаси ҳайдовчиси воқеа жойидан яширинган.












