Спорт | 10:06 / 05.11.2018
5735
2 дақиқада ўқилади

Ла Лига. «Реал Сосьедад» билан голсиз дуранг ўйнаган «Севилья» 2-ўринга кўтарилиб олди (турнир жадвали)

Фото: LaLiga

Якшанба куни Испания Ла Лигасида 11-тур ўйинлари давом эттирилди.

Шу куни бўлиб ўтган 5 та учрашувдан 4 тасида ўйиннинг сўнгги дақиқаларида киритилган гол якунда қайсидир жамоани 3 очкодан маҳрум этган бўлса, яна қайсидир клуб ғалабани илиб кетди. Хусусан, «Эйбар» «Алавес» билан ўйин сўнгидаги гол эвазига ғолиб чиқди, «Леванте» ва «Уэска» клублари мос равишда «Вильярреал» ва «Хетафе»га қарши баҳслар сўнгида тўп ўтказиб юбориб, 3 очкони қўлдан чиқарди – ҳар икки ўйинда ҳам 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилди.

«Бетис» - «Сельта» ўйинида ҳам шунга ўхшаш вазият кузатилди. Фарқи – учрашув голлар бой тарзда ўтгани (3:3) ва ундаги сўнгги гол қўшиб берилган дақиқаларда эмас, 87-минутда урилгани. Яна бир баҳс - «Реал Сосьедад» - «Севилья» ўйинида ҳисоб очилмади.

Кечаги ўйинлардан сўнг мусобақа жадвалида бирданига 3 та клуб - «Севилья», «Атлетико» ва «Алавес» - пешқадам «Барселона»ни тенг 20 очко билан таъқиб этмоқда. Каталонияликлар ҳисобида 24 очко бор.

Бугун тунда (01:00) бўлиб ўтадиган «Эспаньол» - «Атлетик» баҳси 11-турга якун ясаб беради.

Испания чемпионати, 11-тур
4 ноябрь
Эйбар – Алавес 2:1 (0:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 4 Хони Родригес, 1:1 – 69 Жордан, 2:1 – 90 Диоп.
Четлатишлар: Дуарте (24, Алавес), Де Бласис (62, Эйбар).

Вильярреал – Леванте 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 77, автогол Фунес Мори, 1:1 – 90 Педраса.

Уэска – Хетафе 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 50 Эчейта, 1:1 – 90 Молина.

Реал Сосьедад – Севилья 0:0

Бетис – Сельта 3:3 (1:0, 2:3)
Голлар: 1:0 – 33 Морон, 2:0 – 57 Фирпо, 2:1 – 63 Макси Гомес, 2:2 – 69 Браис Мендес, 2:3 – 84 Макси Гомес, 3:3 – 87 Каналес.

4 ноябрь
01:00. Эспаньол – Атлетик

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид