Жаҳон | 11:00 / 05.11.2018
6937
1 дақиқада ўқилади

Помпео Европа компаниялари ҳамкорлик учун АҚШ ёки Эронни танлашига тўғри келишини айтди

Фото: REUTERS

АҚШнинг умумий ҳаракатлар режасидан чиқиши боис Европа бизнеси ҳамкорлик учун Америка ёки Эрон компанияларидан бирини танлашига тўғри келади. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майкл Помпео CBS телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

"Европа компанияларига ҳар икки томон билан иш олиб боришига рухсат берилмайди. Европадаги компаниялар Эрондан чиқиб кетмоқда. Мамлакатни юзлаб бизнес вакиллари тарк этди. Бу санкциялар ҳақиқий эканлигини, улар муҳим эканлигини, санкциялар Эрон халқига мамлакатдаги ҳаётни ўзгартиришга имкон беришини бутун дунё тушуниб турибди", деди у.

Помпео қатор Эрон компаниялари билан ҳамкорлик қилганларга нисбатан санкциялар жорий этилишини эслатиб ўтди.

Мавзуга оид