Ўзбекистон | 20:20 / 06.11.2018
11216
4 дақиқада ўқилади

Халқ таълими вазирига янги ўринбосарлар, Путин ва Трампнинг барбод бўлган учрашуви, майдонга қайтаётган Месси ва куннинг бошқа хабарлари

Якунланиб бораётган 6 ноябрь, сешанба куни Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари билан KUN.UZ дайжестида таништирамиз.

ЎЗБЕКИСТОН ХАБАРЛАРИ

·       Халқ таълими вазирига янги ўринбосарлар тайинланди. Вазир ўринбосарлари сони ошди

·        Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тошкент халқаро арбитраж маркази ташкил қилинади — Президент қарори

·       «Ипотека-банк» раиси лавозимдан кетди. У уюшма раҳбарлигига ўтказилди

·       2019 йилда иш ҳақи инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда оширилади

·       Солиқ сиёсати йўналишлари маълум қилинди: 2019 йилдан 1 млрд сўм солиқ тўлаётган компания 850 млн сўм тўлайди

Долзарб мавзулар

·       Бекобод тумани туғруқxонасида ҳомиладор аёл ўлимида айбланган гинеколог суд қилинади

·       Тошкентлик уч опа-сингил ўлимида айбланган шифокорларга суд ҳукми ўқилди

·       Ваннадаги бола воқеаси. Боғчалардаги кулгили ва аянчли ҳолатлар

KUN.UZ суриштируви

·       Каттақўрғон туманида ҳокимлик мутасаддилари 82 ёшли бобонинг молини сўйиб, хомталаш қилишгани ҳақида ҳикоя

·       Ҳокимиятларда ҳужжатлар қачон тартиб билан юритилади? Қамашилик фермернинг 15 йиллик ҳасрати

·       Хонқа деҳқон бозоридаги аҳвол абгор – вазият қачон ўнгланиши номаълум

·       Асакадаги аҳолига сув учун йўқ жойдан катта қарзлар ёзилган. Суриштирувдан кейин МИБга нореал қарзлар тўланмайдиган бўлди

ЖАҲОН ХАБАРЛАРИ

·       Макрон Путин ва Трамп учрашувини барбод қилди

·        Эрдўған АҚШнинг Эронга нисбатан санкцияларини нотўғри деб атади

·       Туркияга Европа Иттифоқига кириш бўйича музокараларни тўхтатиш таклиф этилди

·       Эмомали Раҳмоннинг қудасининг ўғли милиционерни ургани учун қамалди

·       Қозоғистон янги сунъий йўлдош билан қўшни республикалардаги алоқани таъминлашни режалаштирмоқда

СПОРТ ХАБАРЛАРИ

·       Месси қайтмоқда. ЕЧЛ ўйинлари анонси

·       ОАВ яна Модричнинг Италияга трансфери ҳақида ёзмоқда. Бу сафар «Интер»гамас

·       Роналду «Реал»нинг яна бир футболчисини «Ювентус» раҳбариятига тавсия қилди

·       Футбол бўйича ампутантлар ўртасидаги ЖЧ финалида Ангола Туркияни мағлуб этди

Мавзуга оид