Жорий йилнинг 30 октябрь куни KUN.UZ сайтида «Нега Андижонда Президент қарори ижро этилмаяпти?» сарлавҳали мақола эълон қилинган ва унда Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 7 июндаги «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги ПҚ-3777-сон қарори ижроси доирасида Андижон вилоятида амалга оширилган ишлар танқид остига олинган эди.

Мазкур ҳолатга нисбатан Андижон вилоят прокуратураси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан изоҳлар билдирилди.

Қуйида мазкур изоҳлар тақдим этилади.

Андижон вилоят прокуратурасининг тушунтириши

Президентнинг ПҚ-3777-сонли қарори асосида Андижон вилоятига жами 231 млрд. сўмлик ресурс маблағи ажратилиши назарда тутилган.

Шундан, 176,5 млрд. сўмлик кредит маблағи «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури бўйича вилоятдаги 14та тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга 147,3 млрд. сўм, юридик шахсларга 29,2 млрд. сўм кредит маблағи ажратилган.

Кредит ҳар бир фуқарога ЭКИҲ 150 бараваригача миқдорида (27,6 млн. сўмгача), 7 фоизлик устама тўлаш шарти билан таъминотсиз, 3 йил муддатгача берилиши назарда тутилган.

Тарқатилган 176,5 млрд. сўм маблағнинг қорамол йўналиши учун 32 млрд. сўм, паррандачиликка 3,3 млрд. сўм, қўйчиликка 39,2 млрд. сўм, эчкичилик учун 55 млн. сўм, асаларичиликка 4,0 млрд. сўм, балиқчиликка 3 млрд. сўм, иссиқхонага 16,6 млрд. сўм, қуёнчиликка 1,8 млрд.сўм, боғдорчиликка