Япония ТИВ АҚШдаги оралиқ сайловлар натижасини Трампга берилган зарба деб ҳисоблайди
Япония ташқи ишлар вазирлиги АҚШда бўлиб ўтган оралиқ сайловлар натижасини президент Дональд Трампга берилган зарба деб ҳисоблайди ва бу унинг келгусидаги сиёсатига таъсир қилиши мумкин. Бу ҳақда вазирлик вакили маълум қилди, деб хабар берди NHK.
"Вакиллар палатасида ўрин йўқотиш президент Трампга берилган зарба эканлигига шубҳа йўқ. Аммо у охир-оқибат ўз сиёсатида протекционизм йўналишини давом эттирадими ёки аксинча, меъёрий йўналишни танлайдими, ҳозирча айтиш қийин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу Япония-Америка муносабатларига таъсир кўрсатмайди", деди у.
Сешанба куни АҚШда оралиқ сайловлар бўлиб ўтди. Мамлакатда 100 сенатордан 35 нафари , конгресс вакиллар палатасининг барча 435 аъзоси, 39 нафар штатлар губернаторлари ҳамда 6703 нафар штатлар қонунчилик йиғинлари, судьялар ва мактаб округлари кенгашлари аъзолари қайта сайланди.
Америка ОАВнинг тахминларига кўра, оралиқ сайловлар якунларига кўра, демократлар партияси конгресс вакиллар палатасида кўпроқ ўринга эга бўлади, республикачилар партияси эса сенат устидан назоратни сақлаб қолади ва мустаҳкамлайди. АҚШ президенти Дональд Трамп овоз бериш натижаларини "ўта муваффақиятли" деб баҳолади.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024