Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Манба: Хўжанддаги колонияда исён кўтарилиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлган
Тожикистоннинг Хўжанд шаҳридаги қатъий тартибдаги ахлоқ-тузатиш колониясида маҳбуслар 8 ноябрга ўтар кечаси исён кўтаришди. РИА Новости Сўғд вилояти куч ишлатар тизимидаги манбаларга асосланиб хабар қилишича, бу исён вақтида 13 маҳбус ўлдирилган.
«Хўжанддаги исён кўтарилган колонияни қамал қилиш вақтида ўн уч нафар маҳбус ҳалок бўлган», деган агентлик суҳбатдоши.
Унинг сўзларига кўра, ИШИД аъзоси бўлган маҳбуслардан бири қамоқхона назоратчиларидан бирининг қуролини тортиб олган ва қўриқчиларни ўққа тута бошлаган. Маҳбуслар колониядаги корпуслардан бирини қўлга олишган. Сўғд вилояти Ички ишлар бўлимининг махсус гуруҳи исённи бостирган.
Айни вақтда воқеа жойида махсус гуруҳ исён келиб чиқиши сабабларини ўрганмоқда.
Юз берган ҳодисадан сўнг йўллардаги постларда назорат кучайтирилган.
Мавзуга оид
21:31 / 10.11.2025
Эквадор қамоқхонасида ўнлаб осилган маҳбуслар топилди
00:20 / 01.04.2025
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди
18:54 / 31.03.2025
Шавкат Мирзиёев Хўжандда Садир Жапаров билан учрашув ўтказди
16:17 / 31.03.2025