Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
No photo, no video: «Орел и решка» ижодкорларига Тошкентнинг айрим жойларида тасвирга олишга рухсат беришмади
«Орел и решка» кўрсатувининг Facebook саҳифасида «Перезагрузка-3» - Тошкент видеоролигидан парчалар жойлаштирилди. Кўрсатув лавҳалари Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида олинган эди.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси саёҳатчи «олтин» рухсатнома билан Самарқандга жўнашини, у ерда дунёга машҳур ипак гиламларининг тайёрланиш сирларини кашф қилишини, мадрасаларда бўлиши ҳамда лазер томошаси уюштиришини билдирган эди. Шундан сўнг, 100 доллари бор саёҳатчи йирик Ош марказига бориб, миллий таомдан татиб кўриши, маҳаллий оқсоқоллар билан танишиб, улардан ўзбек анъаналарига доир суҳбат қуриши режалаштирилган эди.
Афсуски, амалиётда барчаси кўнгилдагидек ва режалаштирилганидек чиқмаган кўринади. Саҳифага қўйилган видеолавҳадан кўриш мумкинки, боғлардан бирида видеотасвирга олиш тақиқланган. Тошкент метрополитенида ҳам худди шундай тақиққа дуч келишган.
Қизиғи шундаки, жорий йил 1 июнидан Тошкент метрополитенида расман видео, фототасвирга рухсат берилган эди. Ҳозирча, боғда нима учун тасвирга олишни тақиқлашгани ҳам номаълум.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026