Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОПЕК+ қўмитаси 2019 йилда нефть қазиб олишни қисқартиришни муҳокама қилади
ОПЕК+ вазирлар мониторинг қўмитаси Вена кенгаши мамлакатлари томонидан 2019 йилда нефть қазиб олишни қисқартириш масаласини муҳокама қилади, деб маълум қилди Уммон султонлиги нефть вазири Муҳаммад Ҳамад ал-Румҳий.
"2019 йилда нефть қазиб олишни қисқартириш бўйича кўплаб таклифлар тушди. Ўйлашимча, уни қандай қисқартириш ва қанчага қисқартириш масаласи муҳокама қилинади. Ҳозирда кўпчилик бозорда нефть жуда кўп деб ҳисобламоқда", деди у.
ОПЕК ва ушбу ташкилот таркибига кирмайдиган қатор давлатлар (ОПЕК+) 2016 йилда Венада нефть қазиб олишни суткасига 1,8 миллион баррелга қисқартириш ҳақида келишиб олишганди. Шартноманинг амал қилиши 2017 йилда бошланган ва 2018 йил охиригача узайтирилганди.
Мазкур шартномага риоя қилинишини назорат қилиш учун Венесуэла, Қувайт, Жазоир, Уммон, Россия ва Саудия Арабистони вакилларидан иборат вазирлар мониторинг қўмитаси тузилганди. Қўмита йиғилишларида ОПЕК бош котиби Муҳаммад Баркиндо ва ОПЕК президенти ҳуқуқи асосида БАА энергетика вазири Суҳайл ал-Мазруий ҳам иштирок этади.
Мазкур қўмита йиғилиши бугун, 11 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
09:39 / 11.05.2026
Жаҳонда нефть танқислиги бир миллиард баррелга етди
19:38 / 28.04.2026
БАА Нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПЕК ва ОПЕК+) аъзолигидан чиқади
08:17 / 20.03.2026