Президентнинг 7.11.2018 йилдаги ПҚ–4008-сон қарори билан республика ҳудудида хорижий малакали мутахассисларнинг меҳнат фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.
Norma’нинг ёзишича, биринчидан, 2018 йил 1 декабрдан бошлаб:
а) иш берувчилар учун юқори малакали ва малакали чет эллик мутахассисларга нисбатан хорижий ишчи кучини жалб қилишга рухсатномаларни олиш (узайтириш) зарурияти ҳақидаги талаб бекор қилинади. Бундай ходимлар мамлакатимизда ишлашлари учун меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномага эга бўлишларининг ўзи кифоя. Ўриндошлик асосида эса тасдиқнома олмасдан ҳам ишлашларига рухсат этилган.
Ҳозир чет эллик фуқаро фақат юқорида тилга олинган ҳужжатлар: иш берувчи томонидан олинадиган хорижий ишчи кучини жалб қилишга рухсатнома ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома (ходим томонидан олинади) мавжуд бўлганда Ўзбекистонда ишлаши мумкин.
б) юқори малакали ва малакали чет эллик мутахассислар тасдиқномаларни расмийлаштириш ва бериш (узайтириш) учун амалдаги 10 ЭКИҲ ўрнига пасайтирилган тарифларда – тегишинча, 1 ЭКИҲ ва 2 ЭКИҲ тўлайдилар.
2019 йил 1 январдан бошлаб эса юқори малакали мутахассислардан ЖШДС белгиланган ставканинг 50%и миқдорида ундирилади.
в) юқорида кўрсатилган чет эллик мутахассисларга берилган тасдиқномаларнинг амал қилиш муддати уларнинг истагига кўра берилган кундан бошлаб 3 йилгача бўлган муддатни ташкил қилади. Кейинчалик уни чексиз миқдорда, бироқ ҳар бир ҳолатда 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатгача узайтириш имконияти берилади.
Умумий қоидага кўра иш берувчига 1 йил муддатга бир марта узайтириш ҳуқуқи билан бериладиган хорижий ишчи кучини жалб қилишга рухсатнома асосида чет эллик ходимларга тасдиқнома берилади.
Қабул қилинган ҳужжат доирасида қуйидаги тоифадаги мутахассислар юқори малакали ва малакали мутахассислар деб тан олинади:
Юқори малакали мутахассислар | Малакали мутахассислар |
Қуйидаги чет эл фуқаролари: |














